Demonologie Tărâmul Fizic

Demonology #1
Data: 53-0608A | Durată: 28 minute | Traducere: VGR
Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh

E-1 Аммо сиз буни амал қилиши учун Худога бўлган имонингизни ишлатишингиз керак. Тушуняпсизми? Шунинг учун сиз ўз ичингизда тирилишингизга эгасиз. Сизнинг тирилишингиз ичингизда, сизнинг руҳингизда турибди.

E-2 Биласизлар, Исо хочда ўлганида, Унинг жони дўзахга тушиб, зиндонда бўлган, Нуҳ замонидаги сабрли кунларда товба қилмаган жонларга ваъз қилди”. Унинг танаси қабрга кирди. Аммо У ўлимидан олдин, Ўз Руҳини Худованд қўлларига топширди. “Қўлларингга... Руҳимни Сени қўлларингга топширяпман”. Шундай қилиб, кўряпсиз, Унинг Руҳи Худога кетди, Унинг жони дўзахга тушди, Унинг танаси қабрга тушди.

E-3 Демак, Унда бўлган ўша Руҳ Худонинг Руҳи эди; одамларга Мактуб келтириш учун кўп марта ва турли тарзда пайғамбарларни мойлаган Ўша Руҳ: охирги кунларда – Масиҳ орқали; ҳозир эса, бизнинг кунларда – Хушхабар орқали. Шундай қилиб, биз Масиҳни юрагимизга қабул қилганимизда – бизга бор-йўғи керак бўлгани шудир, бу Абадий Ҳаёт.

E-4 Шунда қилиб, Масиҳ уч кун ўтмасидан олдин қайта олмади, чунки Унинг Руҳи парда ортида, гўёки мана бундай тўсиқ орқасида, қайсики... У ўша тўсиқдан ўтолмас эди, чунки Худонинг Каломида Уни қабрда уч кун ва уч кеча ётиши кераклиги айтилган эди. Хуллас, ўша уч кун ва уч кеча ўтмагунича У қайтолмади. Уч кун ва уч кеча ўтганидан сўнг эса, Унинг Руҳи озод қилинган эди. У тўғри Ўз жонига қараб йўналди, Унинг жони эса қайтиб танани кўтариб олди ва Уни: “Мен ҳаётимни беришга қодирман. Уни яна қайтариб олишга қодирман. Мен бунга қодирман”, – деб айтганини бажарди.

E-5 Мана шунақа, сизларни ҳар бирингиз худди шу нарсага қодирсиз, чунки сизлар – Худонинг ўғил ва қизларисиз. Ва худди ўша, бугун эрталаб сизларда бўлган Руҳ (бугун эрталаб сизларда бўлган Муқаддас Руҳ), худди Ўша Муқаддас Руҳ сизни тирилтиради. Шунинг учун, сиз ўзингизни тирилтиришга қодирсиз.

E-6 Вафот этганингизда сизнинг жонингиз... тўғри Худо Ҳузурига эмас, Худонинг қурбонгоҳи пойига боради. Мана, сизни руҳингиз Худога боради, аммо сиз қайтиб келолмайсиз. Каломда, руҳ...жонлар қурбонгоҳ пойида нола қилмоқда: “Раббий, қачонгача, қачонгача?”, – деб айтилганини эслайсиз. Улар Ёзув бажарилмагунича қайтиб кела олмайдилар — худди Масиҳ Ёзув бажарилмагунича қайтиб кела олмаганидай. Сўнг, ҳаммаси бажарилганидан кейин, барча азоб-уқубатлар тугайди ва биродарлар ёки биз, улар чидаганлари каби бизлар чидаб ўтамиз, ва ҳоказолар ; ундан кейин, сиз дафн этилган аниқ жойингизни билиб оласиз, сизни руҳингиз Худодан тушиб жонингизга келади.

E-7 Шундай қилиб, жон – бу сизнинг ақл-идрогингизни биладиган ва тушунадиган ўша қисмингиз. Яқинда кўрган ваҳийни эслайсизми, ёки менинг озгина вақтга у Ерга кўчганимда ўша одамларни кўрганимни? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Шундай қилиб, сизнинг руҳингиз ўша танага қайтади, ва бу...шундай турдаги танага, тана бўлган жонга, қайсигаки еб-ичиш ва шунга ўхшашлар керак эмас (“агар бу фоний уйимиз, бу кулбамиз хароб бўлса, бизни бошқа — самовий тана кутаяпди), ва ўша руҳ билан, ва ўша жон билан ҳамда самовий тана билан сиз бу жисмоний танани ўша буюк Миллениум учун Тушуняпсизми? Ҳозир сизда буни қилишга куч бор. Бироқ бу қудрат, ҳозир сиз ўзингизда эга бўлган куч, янги ерни яратишга ҳам қодир. Худо бир нимада нимжон, бошқасида эса бақувват, яъни кучли бўлмайди. Худонинг озгина тегиниши — қудратлидир (тушуняпсизми?), Худонинг салгина тегиниши. Шунинг учун, сизлар биласизлар...
Шундай қилиб, ҳозир мен сизларда имонни кўтаришга ҳаракат қилаяпман.

E-8 Биласиз, Христиан сифатида сиз билан нимадир юз берди. Сиз буни биласиз, шундайми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Сиз олдин мана бу ерда пастда, бутун расволик ва гуноҳлар билан, ичкилик ва азарт ўйинлар ва...ва дунёвий нарсалар билан нопокликда овора бўлиб юрган эдингиз. Масиҳ сизни гуноҳларингизни кечиришига ишонишингиз заҳоти сиз ўша нарсалардан кўтарилдингиз. Энди сиз бу ерда юқорида, (тушуняпсизми?) барчасини устидан парвоз қилмоқдасиз. Нима учун? Чунки сиз — Христиан эканлигингизга ишонасиз. Масиҳни қабул қилганингизда ва сизга Муқаддас Руҳ келганида эса, сиз Муқаддас Руҳ сизга бундай гуноҳкор ҳаётдан кўтарилишга қудрат беришига ишонч пайдо бўлди.

E-9 Шундай қилиб, сиз бу шифоланишгача баландроқ кўтарилишингиз учун кўпроқ имонга эга бўлиш, шунчаки...фақат юқорига ёриб ўтишда давом этаверишингиз керак. Тушуняпсизми? Мана мархамат сизга. Хуллас, агар сиз касал бўлсангиз ва сиз Христиан бўлмасангиз, унда ҳозироқ Масиҳчи бўлинг, токи Масиҳчи бўлганингизда бу шифоловчи куч сизга кириши учун. Ва бу сизга гуноҳ устидан кўтарилишингизга ишонч беради. Бу сизга имон беради. Ва бу йўлда сиз муҳтож бўлган ҳамма нарса ҳозирнинг ўзида сизда турибди. Ва фақат Муқаддас Руҳ орқали сиздаги барча яхшиликларни очиб берадиган Худога ишонишингиз керак. Энди аниқ тушуняпсизми? Тушунарлими сизларга? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.]

E-10 Менимча, кеча кечқурун Билли менга айтди, қўнғироқ қилди ва: “Бугун эрталаб келгин, чунки бир одам бизларни шу ҳафта ўша Етти Муҳр мавзусида йиғилишлар ўтказамиз деб ўйлаб келибди”, – деди. Ва улар, менимча, касал болакайни олиб келган эдилар. Энди, жаноб, агар сиз ҳозир шу ерда бўлсангиз, эсингизда бўлсин, сизни қўлингиздан келмайди... Сизнинг...сизнинг имонингиз ўша бола ўрнига қабул қилиниши керак, агар у...агар у гўдак бўлса.

E-11 Лекин ҳозир, агар қарши бўлмасангиз, яна битта Ёзув жойидан кўрсатишимга рухсат беринг, бир дақиқага. [Невилл ака: “Албатта, давом этавер. Омин”, — деди.—Таҳр.]

E-12 Шунчаки ёдингизда бўлсин. Хуллас, Хушхабарларда... Менимча Ҳаворийларга 16-бобда ўқиймиз, бир куни тунда Павлус билан Силас зиндонда бўлган эдилар. Фолбин қиздан ёвуз руҳни қувгани учун уларни урган эдилар. Ва бу воқеа... Шунда у қиз...унинг хўжайинларини жаҳли чиқиб уларни калтакладилар, уларни зиндоннинг ички бўлинмасига қамадилар. Шундан кейин бу ишларни қилганларидан кейин, Павлус билан Силас ибодат қилганида Худо зилзила юборди ва зиндонни бузиб ташлади.

E-13 Филиппилик юзбоши бўлган зиндонбон (ўзининг...ўзининг маҳбусларини йўқотиши, бу у маҳбуслар учун ўз жони билан тўлаши керак эди), у қиличини суғурди ва ўзини ўлдирмоқчи бўлди, шунда Павлус югуриб чиқди ва “Зинҳор ўз жонингга қасд қилма, биз ҳаммамиз шу ердамиз”, – деди.

E-14 ва бу юзбошида...қолганди. Уларда Павлус ва бошқалар ҳақида маълум бир тасаввур пайдо бўлди. Улар, эҳтимол, мадҳияларни куйлагандирлар. Улар эҳтимол, гувоҳликлар бергандир ёки нимадир қилгандирлар. Бироқ нима бўлганида ҳам, ўшалар муқаддас одамлар бўлганини билган эдилар. Улар мана шу одамларда қандайдир ўзига хос бир нарса борлигини билар эдилар, чунки у шу заҳотиёқ: “Жаноблар, нажот топишим учун нима қилишим керак? Нима қилишим керак, нажот топишим учун?” – деди.

E-15 “Раббий Исо Масиҳга ишонгин, шунда ўзинг ва хонадон аҳлинг нажот топасизлар”, – деди Павлус.

E-16 Шундай қилиб, агар Раббий Исо Масиҳга имон... Бу унинг нажот топиши, унинг хонадонини нажот топишини билдирмайди. Аммо агар унда ўзини нажот топиши учун Худога етарлича имони бўлса, унда унинг ўзини хонадони учун ҳам худди ўша имони бўлиши мумкин. Шунда унинг хонадони ҳам худди шу тарзда, шу йўл билан келиши керак бўлади (тушуняпсизми?).

E-17 Мен яқинда кечқурун Жорджиядаги йиғилишда айтганимдек, Аюб ҳам худди шу нарсани қилган эди. Мен у ерда: “Аюб: ʻМен билмайман, болаларим гуноҳ қилдими ёки йўқми, аммо гуноҳ қилган бўлсаларчи?ʼ – деди”, – деб айтдим. Шунда Аюб солиҳ одам бўлиши учун бир нарса қилиши керак эди, яъни, қурбонликлар келтириши керак эди. Агар унинг болалари гуноҳ қилган бўлсалар, у қурбонликлар келтириши ва шунда уларнинг гуноҳлари кечирилишини айтди. Яхшида бу, отанинг бундай қилгани. Бу ақлли ота. Бугун бизга шунақа оталардан кўпроғи керак. Шунда Аюб куйдириладиган қурбонликлар келтирган эди. Бу унинг фожиаси бошланишидан олдин бўлган эди.

E-18 Аммо унинг барча болалари ўлганида ва унинг барча қўйлари йўқ бўлганида, ва уни нимаси бўлса — ҳаммаси олинганида, у уйини орқасидаги кул уюмида, сопол парчаси билан яраларини қашлаб ўтирар эди.

E-19 Эътибор бердингизми? Унинг фожиали кунларидан кейин Худо яна унга қайтариб бера бошлади: агар унда ўн минг бош қорамоли бўлган бўлса ва ҳоказолар, Худо унга икки ҳисса қилиб қайтарди — қўйларини ҳам икки ҳисса, ҳаммасини икки ҳиссадан берди. Лекин сиз эътибор бердингизми? Худди шундай Худо Аюбга еттита фарзандни берди. Сиз бирон вақт уларни қаерда бўлганини ўйлаб кўрганмисиз? Ўша қурбонликлар улар учун турган эди. Улар нажот топган эдилар, уни келишини кутиб, Шон-шухратда эдилар. Бугун улар у билан бирга. “Сен ўзинг ва бутун хонадонинг нажот топадилар”. Кўрдингизми? Шундай қилиб, солиҳ бўлиши учун, Аюб бир нарса қилиши – қурбонликлар келтириши керак эди.

E-20 Солиҳ инсон бўлишингиз учун сиз бир иш қилишингиз лозим – Худога имонингиз бўлиши керак. Зеро имон билан нажот топасиз, имон билан шифоланасиз, энди нимаики бор бўлса сизда, барчасини имон билан оласиз. Тушуняпсизми? Сиз бунга айнан имон билан ишонасиз. Шундай қилиб: “Раббимиз Исо Масиҳга ишонгин, сен ўзинг ва бутун хонадонинг нажот топасизлар”.

E-21 Шунинг учун, жаноб, агар сиз гўдакни унинг устидан ибодат қилишлари учун олиб келган бўлсангиз, сиз ўзингиз ишонинг. Мен бу ерда ўз имонимни сизни имонингиз билан боғлаш учун турибман ва бизлар биргаликда Худо ўша болани шифолашига ишонамиз.

E-22 Тушуняпсизми, бизда буни қилиш учун куч бор. Сизда буни қилиш учун куч турибди. Ҳар бир Христианда буни қилишга куч бор. Лекин биз агар шундай қила олсак... Ўша куч қонун билан назорат қилинади.

E-23 Мен сизга тортишиш кучи сувни қандай бошқаришини тез-тез айтганимдай, чунки бу қонун. Тортиш кучи сувни назорат қилади.

E-24 Қуёш бошқарилади...аниқроғи, ер, ернинг айланиши... Қуёш бир ишни қилади-ю, сиз эса: “Мени яна бир оз ухлагим келаяпти. Бир соатга тўхтаб тур”, – дейишингизни иложи йўқ. Бундай бўлолмайди, тушуняпсизми, чунки қонун бор. Агар сиз мана шу қонунга асосан иш тутсангиз, унда ҳаммаси жойида бўлади. Агар сиз ўз вақтида уйқуга кирсангиз, сиз ўз вақтида уйғонишингиз мумкин. Ва агарда сиз...

E-25 Биздагидек... Бу ерда, шимолроқда Юқори кўли, Онтарио кўли, Гурон кўли ва бу барча Буюк Кўллар бор бўлганига ўхшаб. Бизларда Невада, Калифорнияда, Аризона ва Нью-Мексикада мана шу сувга чанқаб ётган минглаб, ўн минглаб акр ерлар бор — у ерда хоҳлаган нарсанг ўсган бўлар эди. Агар мана бу ердаги сув, ана у ерда бўлганида эди, бутун дунёни тўйдирса бўлар эди. Шунда бу сувлар ҳеч қандай зиён қилмаган бўлар эди, чунки улар булоқ сувларидан тўлиб туради. Сув ундан чиқариб юборилиши билан, сув сатҳи яна ўз жойига тикланади, чунки ернинг тортишиш кучи уни ўша ерда ушлаб туради. Шундай қилиб, агар тортишиш қонуни бўйича ҳаракат қилинса, унда мана шу Буюк Кўлларнинг ҳаммасини олиб, мана шу жойларни суғориш ва бутун дунёни овқатлантириш мумкин бўлар ва ҳеч ким оч қолмас эди. Аммо бу ерда ўтириб: “Ҳа. Мен тушунаман. Албатта”, – дейилгани билан ҳеч нарса ўзгармайди. Буни олиб қилиш керак.

E-26 Худонинг қонуни билан ҳам худди шундай. Худонинг қонуни – бу имон. Ва бугун эрталаб бизда ҳар қандай касалликни шифолаш, хоҳлаган ишни қилиш учун имонга эгамиз. Лекин бу қонун билан назорат қилинади, бу қонун эса имон ҳисобланади. Худонинг қонуни имондир. “Ибодатда сиз нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасизлар”, – деган эди Исо. Мана сизга, мархамат. Шу учун, буни айнан имон назорат қилади, ва имон бу бизнинг муҳтожимизга қараб берилади. Шундай қилиб, биз қилишимиз керак... Худо бизлардан баъзимизга бир имонни, бошқасига бошқа имонни беради. Бу сиз қандайдир буюк ғайритабиий кучга эгасиз дегани эмас, чунки сиз Масиҳчи бўлганингизда, сиз-сиз ўша пайтдаёқ кучга эга бўласиз, аммо ўша кучни ишлатиш учун сизда ишонч етишмайди.

E-27 Шундай қилиб, бугун эрталаб, сиз ибодат учун келаётган пайтингизда мана нима дейди Калом, эсингизда бўлсин. Бу тўғри. Ёқубнинг Мактуби 5:14да: “Агар сизлардан бирор киши бетоб бўлса, имонлилар жамоатининг оқсоқолини чақирсин. Улар Раббимиз Исо номи билан дуо қилиб, беморнинг бошига ёғ суркасинлар. Имон билан қилинган дуо беморни соғайтиради, Раббимиз Ўзи уни тузатади”. Бу ваъда, агар сиз бунга ишонсангиз. Шунинг учун, кўриб турибсизки, шифоланиш ҳар бир кишига алоҳида берилган.

E-28 Носиралик Исо даврида шундай бўлган эди. У одамларни уларнинг-уларнинг шахсий имонларига қарши равишда шифолай олмаган эди. “Агар сен ишонсанг, Мени буни қилиб билади деб, унда Мен буни қилиб биламан”, – деган эди У. Агар сиз бунга ишониб билсангиз!

E-29 Шундай қилиб, баъзи одамлар шифолаш кучини бошқаларга, хушхабарчиларнинг зиммасига юклайдилар. Бу ундай эмас. Шифоланиш қудрати сизда турибди. У сизда. Улар шунчаки аравани отнинг олдидан қўшадилар. Хушхабарчида шифолайдиган куч йўқ.

E-30 Бу Муқаддас Руҳ шифолаш қудратига эга, сизлар эса Муқаддас Руҳга эгасизлар. Яъни сизлар шу дарахтчадирсиз ва сизга нима керак бўладиган бўлса, улар сизни ўзингизда турибди. Шунинг учун сиз: “Бу ҳақиқат! Худо мени шифолайман деган. ʻУнинг яраларида мен шифоланганманʼ.” — дея, Худо ваъдаларидан ичишни бошланг. Мана сизга, мархамат. Нима қиласиз сиз? Ўзингиздаги шифони ошкор қила бошлайсиз, бор-йўғи шу. Тушуняпсизми? Мана шунда бошқалар сизда нима борлигини кўра олади. Шундай қилиб, бу нима...

E-31 “Имон – умид қилинган нарсаларнинг амалга ошишига ишониш, кўринмайдиган нарсаларга амин бўлиш демакдир”. (Ибронийларга 11:1—Тарж.)

E-32 Мен бир ниҳолча ўтқазишим мумкин. Мен унда олмаларни кўрмайман, аммо улар унинг бағрида бор. Ўша дарахтча улар унинг ичида эканлигини билади. Шунинг учун у сув ича бошлайди, куртаклайди, новдалайди ва етила бошлайди, чунки у буни билади: “Бу мени ўзимда. Бироз вақтдан кейин мен буни кўрсатаман. Менга озроқ вақт беринг. Фақат менга бир неча вақт индаманг”. Ниҳол фақат сув ичишда давом этаверади. “Ҳа, биламан, олмалар менда турибди. Бироз вақтдан кейин мен уларни етиштираман”. Шунда бирдан кўрасизки, улар кўриниб қолади. Мана, олмалар пайдо бўлдилар, чунки ниҳол уларни ўзида эканига ишонган эди.

E-33 Агарда сиз ўзингизда сизни шифолаш учун Муқаддас Руҳ кучи ичингиздалигига ишонсангиз [Бранхам ака минбарни тўрт марта тақиллатади.—Таҳр.] — мана марҳамат сизга, шунчаки ичингиздан чиқаришда давом этаверинг. Тушуняпсизми? Имон бор сизда. Сиз бирданига натижаларни кўролмайсиз. Бу кўринмайди.

E-34 Тушунасизми, Ёқуб Иброҳимни унинг яхши ишлари билан оқлади. Павлус эса Иброҳимни унинг имони билан оқлади. Унда биз бу иккиси ҳақида нима деймиз? Иброҳим гапирган эди...демоқчи эдим Павлус, Худованд Иброҳимда нимани кўрганини айтган эди . Ёқуб эса, одамлар Иброҳимда нимани кўрганлари ҳақида гапирган эди. Тушуняпсизми? Мана, тушундингизми?

E-35 Шу сабабдан, Худованд чақалоқ туғилишидан олдин Иброҳимни имони бўлганини билар эди. Иброҳим ҳам, ўзи бепушт бўлсада, ўзини гўё...чақалоқ туғилиши керакдай тутганича, Худога буни исботлади. Уни болалари йўқ эди. Хотини пуштдан қолган ва унинг ўзи ҳам мажолсизланган, бепушт эди. Аммо у: “Уни қаердадир, ичида ўша бола бор”, – деб билар эди. Сиз кўряпсизми, Худонинг буюк Эл-Шаддайига, кўксига ёпишиб олиб, берилган ваъдадан у ичаверди. Худо унга буни беришини билиб, мана шунга таянди, ундан ичди; ваъда шунақа бўлганлигини у билар эди ва Худо буни бажариши лозимлигини ҳам билар эди.

E-36 Бизлар эса – Иброҳим болаларимиз. Шунинг учун, келинглар, Унинг берган ваъдаларига таянайлик ва Худо буни бажаришини билган ҳолда, ундан ушлаб олайлик. У (Худованд) шундай деди. Ҳозир сиз бунга ишонасизми? [Йиғилиш: “Омин”, – дейди.—Таҳр.]

E-37 Унда касаллар мана бу ерда бир томондан тизилсинлар, бошқа томондан эса устиларидан ибодат қилишимизни истаганлар. Шундай, биз бу ёққа ёши катта оқсоқолни чақирамиз ва уларга ёғ суртамиз. Мен уларни устидан ибодат қиламан. Ва бизлар ишонамиз Худо ҳар бир одамни шифолайди: “Агар сен ишона олсанг”.

E-38 Тедди, қаердасан? Бу ёқдан, ўнг томондан айланиб кел. Ажойиб. Шундай, сени “Ишон, фақат ишон”ни чалишингни истайман.

E-39 Хўп, улар келгунига қадар, аудиториядаги қолганлар бошларимизни эгамиз, келинг, шу келаётганлар учун ибодатда бўламиз.

E-40 Бизнинг Осмондаги Отамиз, бугун эрталаб бизлар Сенга, Исо Масиҳ Исмидан шу қўрқинчли, ҳалокатли аҳволдаги бечора, касал ва қийналган одамларни келтирамиз. Раббий, мен Сенга ишонаман. Мен...мен Сенинг Сўзларинг ҳақиқат эканини биламан. Улар шунчалар ҳақиқат! Улар ўзгармайдилар, чунки Улар Худонинг Барҳаёт ва чексиз Каломи ҳисобланади. Улар Худо сингари ҳар нарсага қодир, чунки Улар – Худонинг бир қисмидир. “Азалда Калом бор эди. Калом Худо билан бирга эди, Калом Худо эди. Калом инсон бўлди, Орамизда яшади”. Шундай қилиб, Раббий, бутун юрагимиз, бутун жонимиз, бутун ички борлиғимиз билан бизлар бунга ишонамиз. Бизлар бунга ишонамиз.

E-41 Худонинг Қудрати уларни ичида эканини тушунишлари ва билишлари учун буни одамларга оддийгина қилиб, болаларга хос қилиб кўрсатишга ҳаракат қилдим. Фақатгина имонга эга бўлиб, Худонинг йўл-йўриқларида юрсалар эди!

E-42 Ахир улар шундай қутқарилган эдилар. Улар келиб, ўз гуноҳларида тавба қилдилар ва мана шу Каломга, Ҳаворийлар 2 га асосан Исо Масиҳ Исмида чўмдирилдилар. Кейин Бутрус: “Муқаддас Руҳ инъомини оласизлар”, – деди. Энди мана, У мутлақо аниқликда келди, чунки бу – Худонинг намоён бўлган Каломидир.

E-43 Шундай қилиб, Ота, касалларга ёғ суриб ёғлаганимиз ва улар устиларидан ибодат қилишимиз ҳам худди шундай ҳақиқат эканини бизлар биламиз. “Имон билан қилинган ибодат касалларни шифолайди”. Худойим, бугун эрталаб ҳамма мана шу меҳробдан, мана шу ердан Худованд уларни шифолаганини билган ҳолда, бахтиёр ва қувончга тўлиб қайтсинлар. “Бор ва саломат бўлгин”. Зеро бизлар ҳозир уларни Исо Масиҳ Исми ҳақи Сенга берамиз.

E-44 Ҳар бир одам шифолансин, бунинг мазмунини ва моҳиятини тушунсин. Иброҳим мавжуд бўлмаган нарсаларни ҳаммасини вужудга келади деб айтгани каби. Натижалари қанақа бўлади, бунинг аҳамияти йўқ, бунинг имонга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Натижалар – бу ҳеч нарса эмас. Имон аллақачон ушлаб олди. “Имон – умид қилинган нарсаларнинг амалга ошишига ишониш, кўринмайдиган нарсаларга амин бўлиш демакдир”. Худойим, бу уларнинг юракларига чуқур ўрнашсин, зеро улар Сенга муҳтождирлар.

E-45 Мен Сенинг камтар қулинг сифатида, бошқа хизматчилар билан бирга туриш учун, ҳамда Худо бизнинг юракларимизни бу касал одамларга мойил қилиши учун ибодат қилишга бораяпман. Бизлар буни Исо Исми ҳақи сўраймиз. Омин.

E-46 Кимдир бинода Эстел Билер ака борлигини айтди. Менимча, бу ерда бугун эрталаб ибодат қилган яна бир хизматчи бор. Биз шу хизматчиларни ҳаммасини, илтимос қилардикки, улар ким бўлмасин, сизлар бу ёққа келсангизлар ва биз билан мана меҳроб олдида бир дақиқага турсангизлар. Мархамат, биродарлар! Хизматдагилар ҳам... Бен ака, раҳмат. Шу одамлар билан ибодат қилиш, уларга қўлларимизни қўйиш учун келинглар, бу ерда, меҳроб яқинида туринглар.

E-47 Мана шундай, мана шу қўшиқ айтилар экан, хизматчилар, ҳар бирингиз касалларга қўл қўйишлари учун, ўзларининг жойларини эгаллайдилар.

E-48 Келинг, тасаввур қилайлик: мана, тоғдан тушиб келаяпти... мен бошқа одамлардан ҳеч ҳам фарқ қилмайдиган бир Одамни тушиб келаётганини кўряпман. У оддийгина одатдагидай Одам, гавдаси унча катта бўлмаган, озғин. Агар биз Унинг нигоҳига қарасак, Унинг кўзлари пастда, водийда содир бўлаётган манзарага қаралган. У ерда Унинг ҳаворийлари бор эди. Уларни орасида бир бола бўлиб, унинг тутқаноғи бор эди, шубҳасизки, улар: “Раббий, уни шифола! Уни шифола!” – деяётган эдилар.

E-49 Аммо, кўряпсиз, шунчаки: “Уни шифола, Раббий, уни шифола”, – дейиш, бу ҳеч нарса бермайди. Чиндан ҳам, бундан ҳеч нарса чиқмайди. Мана шу: “Шифола, Раббий, шифола”нинг ортида нимадир туриши керак. Тушуняпсизми? Шунда мен агар сизда бунга ишонч уйғатолсам ва бунга бутун юрагингиз билан ишонсангиз, унда сиз шифоланасиз – агар сиз ҳақиқатдан ҳам бунинг асл маъносини кўришингиз учун шундай қилсам мен.

E-50 Энди қаранг, ўша шогирдлар ўша ерда турганларида, мумкин, уни силкитгандирлар, мумкин, уни қаттиқроқ туртгандирлар. “Ишон бунга, ука! Бунга ишон! Ҳаллелуйя! Ишон бунга! Раббий, уни шифола! Шифола уни!” Аммо ёвуз руҳ кетмади-кетмади, чунки у ерда уни кетишга мажбур қиладиган етарлича имонни кўрмади.

E-51 Лекин мана, У тоғдан тушиб келоқда. Ўша ёвуз руҳ бу Одамни қолганлардан нимаси биландир фарқ қилишини билиши билан... Тушуняпсизми?

E-52 Бизлар айнан Раббий Исога ўхшаган одамлар бўлишни истаймиз. Ҳа. Шунчаки ўзини кўрсатиш учун келиш эмас, балки Худовандни севиб, бизга бу ишларни қилиш топширилганини билган ҳолда келишимиз керак. Бу бизнинг бурчимиз.

E-53 Шунда улар бу отага бордилар. Мен ўйлайман, бу қўшиқни айнан шу ердан олиб ёзганлар, Сўздан ижод қилгандар. Ўша ота: “Ҳазрат, менинг ўғлимга раҳминг келсин, чунки уни ёвуз руҳ қаттиқ қийнаяпти”, – деди. “Мен уни Сенинг шогирдларингга олиб келдим, аммо улар уни тузатишолмади. Лекин мен...мен ўйладим...”, – деди у.

E-54 “Мен шифолай оламан, агар сен ишонсанг. Мен Ўз ичимда Қудратга эгаман, – деди У, – шундай қилишга, агар сен бунга ишона олсанг эди”.

E-55 Наҳотки Худо ўша ракдан бўғилган, бугун эрталаб мана бу ерда ўтирган, ракдан, лейкамиядан, касаллик, дарддан тўшакка михланган ўшаларни, наҳотки Худо уларни шифолайди-да, сизнинг эса ёнингиздан ўтиб кетади? Ҳеч ҳам бундай эмас. Йўқ. Тушуняпсизми? У панд бермайди. “Агар сен ишонсанг, шифолай оламан”. Нима деди У?
Чунки Худога ҳамма насрани имкони бор,
Ишон, фақат...
Хўш, Тайлер ака, кел...?...
Энди, фақат ишон, фақат
Ишон, ишон, фақат ишон,

E-56 Шундай қилиб, мен ибодат қилган пайтимда, сизларни одамларга қўл қўйишингизни истайман. Улар нимага муҳтож бўлмасин, уларни имон билан дуо қилиб ўтказиб юборинглар.

E-57 Невилл ака, сен ёғ суртгин, акалар эса...

E-58 Ҳозир мен ҳаммаларингизни бошларингизни эгишларингизни хоҳлайман. Ҳаммангиз ибодатга чўминглар.
Ишон, фа-...

E-59 Раббий, раҳм-шафқат қил, Исо Масиҳ Исми орқали шу одамларни шифолашингни сўрайман. Омин.
Носиралик Исо Исмидан...?...

E-60 [Бранхам ака ҳамда хизматчилар ибодат қиладилар ва касалларга қўл қўядилар, бу пайтда Невилл ака уларга ёғ суради. Тасмада бўш жой.—Таҳр.]

E-61 Навбатда шундай кўп одам, уларнинг бу воқеага муносабатларини кўриш учун уларни кузатаяпман. Тушуняпсизми? Шундай нарса бор – иш, ҳаракт, улар турдилар ва олдинга ўтдилар. Улар қилган ишларига қандай муносабатда бўлганлари – бу бошқа гап. Улар мана бу ерга, улар учун ибодат қилганларида шифоланишларига ишонган ҳолда келганларида, шунда уларни ўзлари қилган ишларига муносабатларини кузатинг.

E-62 Шундай қилиб, ишонаманки, пасторимиз биз учун бугун ваъз тайёрлаган.

E-63 Мен бир нарсани тушунтирмоқчи эдим. Мен мана бу ерда алтарда турган католик қизни кўриб қолдим. Бир неча кунлар аввал у эри билан менинг уйимда бўлган эди. Мен эса аввалроқ унинг эри билан таниш эдим. Шундай – ўшанда, биз бирга ўтириб шахсан суҳбатлашган вақтда, ҳар вақтдагидан бошқача нимадир содир бўлди.

E-64 Айнан ўша ерда бизда ваҳий бўлган эди. Одатда менда бу айнан шу ерда черковда бўлар, аммо энди, бу эрталаб бўлди ва шу кабилар.

E-65 Мен унга айтарли ҳеч қандай гап гапирмадим, чунки у – қиз бола, иккинчидан, доим католик черкови бўйича юрар ва шунга ўхшашлар. Лекин у ўзини онаси тўғрисида гапира бошлади. Ва шу вақт мен унинг онаси ҳақида ваҳий кўрдим. Унга унинг онасининг қанақа муаммоси бўлганини айтдим ва уни тасвирлаб бердим ва уни онаси қандай кўринар эди, ҳаммасини. Албатта, бу тўғри эдими ёки йўқми, унинг иши. Мен ҳеч қачон, умримда уни онасини кўрмаганман. У қиз буни билади.

E-66 Мана бугун эрталаб шу қиз бу ёққа келди ва эътиқод қилиш ва Масиҳни ўзининг Нажоткори деб қабул қилиш учун, алтарда турди. У бугун эрталаб алтарда шундай қилди.

E-67 Невилл ака, билмаган ҳолда унга ёғ суркади. Қандай – Худо қандай ҳаракат қиляпти! Унга касаллар учун дейилган ёғни суркади. Аммо Муқаддас Руҳнинг ҳаракатини кузатиб туринг. Шундай қилиб, унга ёғ суркалган экан, аслида эса касал эмас, лекин ёғ суркалган. Кўряпсизми, ҳаммаси керак бўлгандай юз берди? Ҳозир у, Христиан қиз бўлганидан кейин (бизнинг тушунишимизда), Христиан қиздай турди. Шундай қилиб, у: “Илтимос, мени онам учун ибодат қилинглар! У касал!” – деди. Бу худди ўша аёл. Шундай қилиб, ёғ ўз вақтида суркалган эди. Бу қанчалар муносиб деб ўйладим, тушуняпсизми, кимдир ҳозиргина қутқарилган эди. Масиҳ бизларнинг ҳаммамиз учун турган эди. У ҳамма учун турибди. Ва мана шу қиз Христиан бўлиши билан, унда у ҳам ким учундир туришни хоҳлаб, бу билан, қачонки биз ҳақиқатдан ҳам қутқарилган бўлсак, бизларга Масиҳнинг Руҳи киришини кўрсатди. Шундай қилиб, бу жуда яхши. Мен – мен буни албатта қадрлайман, бу имоннинг ажойиб Христиан руҳи. Мана, фақат эсингизда бўлсин.

E-68 Шундай қилиб, мана шу ёш хонимга, у қаердадир шу ерда ва яна бир бу ёқдан ўтган католик хонимга мурожаат қилаяпман. Мен хизматни пасторимиз Невилл акага узатишдан олдин, мана шу сўзларни айтишни хоҳлар эдим, тушуняпсизми, мана нима. [Невилл ака: “Омин” – деди.—Таҳр.]

E-69 Хуллас, қачонлардир католиклар черкови мана шу черковдай эди. Агар биз ишонадиган Инжилингизни ўқисангиз... Биласизми, католик Черкови биринчи Черков эди. Бу ҳақиқат. Аммо у Ўзининг Таълимотидан чекинди. Мана Бу католик Черковининг таълимоти эди. Лекин сиз кўряпсиз, уларда олти юз нечтадир бошқа китоблари бор, қайсики уларни рим папалари ва бошқалар ёзган, қайсики улар учун худди шу Калом каби муқаддас.

E-70 Шунинг учун, тушуняпсизми, гап шундаки, сизлар ўзгармадингизлар, аслида сиз фақат имонга кирдингиз холос. Тушуняпсизми? Шундай қилиб, агар сиз олсангиз... Шубҳасиз, мен ўйлайман, бўлиши мумкин, бугун сизлардан баъзиларингиз... Бугун эрталаб бу иккиси аёллар эди. Мумкин, бу ерда католик акалар ўтиргандир.

E-71 Агар сиз черков тарихига қайтсангиз, агар сиз ўзингизни руҳонийингиздан: “Мана шу Муқаддас Китобдаги ҳаворийлар фаолиятида, у ерда шундай бўлганмиди, қандай... Мана шулар биринчи католиклар эдиларми?” – деб сўраб билсангиз. “Ҳа” – дейди у. Ва бу тўғри ҳам. Бу шундай бўлган эди... Қаранглар, уларнинг дини қанақа бўлган эди. Улар камбағал, оддий жойларда йиғилгандилар. Улар ҳеч қачон: “Марияни олқишлаймиз” ёки “Бизни отахонни” – демаганлар. Бу черковнинг урф-одати. Улар нима дердилар? Улар Худони улуғладилар. Улар қичқирар эдилар. Улар йиғлардилар.

E-72 Бу ёққа, Ҳаворийларга 2га қаранг, қачонки муқаддас Ҳаворий Бутрус, Ёқуб ва Юҳанно ва бошқаларнинг ҳаммаси бирга эдилар. Муқаддас Китоб уларни ўзга тилларда гапирганларини айтади. Шунда улар қичқирар эдилар, ҳатто ўзларини шундай тутдиларки, шундай Руҳга тўлдиларки, ўзларини худди маст одамдай тутдилар ва ҳатто шундай бўлдики, ташқи дунё: “Уларни ҳаммаси маст эмасми?” – деган эди.

E-73 Мана шунда Бутрус, муқаддас ҳаворий, Муқаддас Бутрус, у турган вақти, у: “Эй, барча яҳудийлар ва Қуддусда яшовчилар, бу одамлар сиз ўйлагандек маст эмаслар, лекин улар Руҳга тўлдилар”, – деди. Ва – ва Инжил ҳам шундай бўлган эди, дейди. Шундай қилиб, уларнинг таълимотига кўра бу энг бошдаги католик черкови эди.

E-74 Мана, кўряпсиз, қандайдир икки юз йил ўтиб, черковга аслзодалар, оқсуяклар кела бошлади. Шунда улар нима қилдилар? Улар эрамизнинг 606 йилида Никей Кенгашида биринчи ташкилотни туздилар. Улар ўзларининг... туздилар. Римда, Никейда, Никей Кенгаши ўтказганларида, улар барча оқсуяк амалдорларни олиб кела бошладилар ва улар энди черков ташкил қилдилар, черков туздилар.

E-75 Шундан кейин черков тўрт ёки беш марта бўлиниб кетди. Шундан кейин улар епископ пайдо бўлди, епископдан кейин эса рим папасига ўтдилар. Ана ўша ёқдан грек православияси (христиан дини мазҳабларидан бири.—Тарж.) ва бошқалари келиб чиққан, токи улар черковни бугун кўриб турганингиздаги бўлинишларга олиб келишдилар — Унда ҳар турли бўлинишлар бор.

E-76 Лекин биз нима қилишга уринаяпмиз, католик-дўстим... Тушунасизларми, бизлар ҳам католиклармиз, бизлар аввалги, биринчи католиклармиз. Ҳозир эса бизни, асосан, черков деб, биз ҳақимизда элликчиларга бўлгандек гапирадилар, чунки бизлар элликчилар дуои-баракаларига ишонамиз.

E-77 Мана нимадан ташкиллашган эди бу католик черкови. Мана бугун бизларнинг Элликчилар ташкилотларида, агар – борди-ю бу дунё яна беш юз йил турганида эди, унда мана шу элликчилар ташкилотлари бугунги кундаги рим-католик черковидан ҳам кўпроқ формал, расмиятчи, юзаки бўлиб кетар эди. Бу черков ҳам борган сари худди шу зайлда узоқлашгандан узоқлашмоқда. Ва улар ташкиллашаверганларида, улар бундан мажлислар қиладилар. Шунда улар имонга кирмаган аъзолари билан тўлган мажлис жойлари бўладилар.

E-78 Мен сизларга, қадрдон, азиз ака-опаларимга, ҳаммангизга мурожаат қилаяпман. Худонинг хизматкори сифатида... Мен дунёда буни ҳали ҳеч қачон гапирмаган эдим...бу черковда. Лекин Раббийнинг пайғамбари сифатида мен сизга айтаман: “Бу Нурдир, Унда юринглар”. [Йиғилиш қувонади ва “Омин” – дейди.—Таҳр.]

Up